Ана холос! Кеча "Милан"дан истеъфога чиқарилган Гаттузо тез орада "Рома"да иш бошлаши мумкин

  • 29 May 13:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти Клаудио Раньеридан бўшайдиган бош мураббий лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра “бўрилар”нинг эътибори бу борада Марко Жампаоло ("Сампдория"), Женнаро Гаттузо (ишсиз) ва Роберто де Дзерби ("Сассуоло") каби мутахассисларга тушган.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” бундан аввалроқ Антонио Конте ва Жан Пьеро Гасперини номзодларини кўз остига олиб қўйган эди. Бироқ, уларнинг биринчиси "Интер" билан шартнома имзолади, иккинчиси эса "Аталанта"да қолишга қарор қилди.

Маълумот учун, “Рома” якунланган мавсум А Серияда 6-ўринда якунлади.

Comments

You must be logged in to commet!