Ана холос! Ла Лиганинг икки клуби келишилган ўйинларда иштирок этган
"Хетафе" ва "Вильярреал" клублари келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Гап жамоаларнинг 2019 йил май ойида ўтказган ўйини ҳақида кетмоқда. Ушбу баҳс 2:2 ҳисобида якунланган эди.
El Pais нашри мухбири иккала жамоанинг собиқ футболчилари ўртасидаги суҳбат ёзилган аудиоёзувни эълон қилган. Ушбу суҳбатда футболчилар юқоридаги учрашувда қандай натижага эришиш кераклигини айтишган. Тахминларга кўра, футболчилар “келишув” бўйича ушбу ўйиндан сўнг 2 млн евро ишлаб олишган.
"Хетафе" ва "Вильярреал" клублари эса ушбу айбловларни кескин инкор этмоқда. Улар El Pais нашрини судга беришмоқчи.
Фикрлар