Ана холос: Мағлуб жамоа иккита тарихий кўрсаткич қайд этди
Англия Премьер-лигасининг 18-турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ўз мухлислари гувоҳлигида чемпионат аутсайдери “Вулверхэмптон” футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу натижадан кейин “бўрилар” бирданига иккита антирекорд қайд этди. “Вулверхэмптон” Англия Премьер-лигасида 18 та турда атиги икки очко жамғарди ва мусобақанинг ушбу босқичида мазкур кўрсаткич бўйича мамлакат олий дивизиони тарихида энг кам очко олган жамоа сифатида антирекорд ўрнатди.
Бу ҳақда Squawka хабар бермоқда.
Бундан ташқари, “Вулверхэмптон” сўнгги 123 йил ичида Англия юқори дивизионида чемпионатнинг дастлабки 18 ўйинида бирорта ҳам ғалаба қозонмаган биринчи жамоага айланди.
Жорий мавсумда АПЛ турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида бораётган “бўрилар” ҳисобида ҳали бирорта ҳам ғалаба йўқ. Жамоа икки бор дуранг ўйнаган ва 16 марта мағлубиятга учраган.



Фикрлар