Ана холос! Мамлакатнинг энг номдор жамоаси келишилган ўйинда иштирок этган ва у Суперлигадан четлатилади (ФОТО)
Грециянинг "Олимпиакос" клуби мамлакат Суперлигасидан четлатилиши мумкин.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, пиреяликлар келишилган ўйинларда иштирок этишган. Аниқроғи, "Олимпиакос" 2015 йил "Атромитос" клубига қарши ўйинни сотиб олган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Агар “Олимпиакос”нинг хатти-ҳаракатлари исботланса, жамоа қуйи дивизионга тушириб юборилади. Клуб президенти Евангелос Маринакис эса 3 млн евро жаримага тортилади ва умрбод футболдан четлатилади.
Таъкидлаш керакки, "Олимпиакос" Грециянинг энг номдор жамоасидир. Ушбу жамоа 44 карра Греция чемпиони ва 27 карра мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади.
Фикрлар