Ана холос! "Манчестер Сити" ўз етакчиларидан бирини сотиб юбормоқчи

  • 03 Jun 18:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг "Манчестер Сити"даги келажак тақдири сўроқ остида қолмоқда.

Tecno

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда, "шаҳарликлар" 26 ёшли футболчига Испания, Италия ва Франция клубларидан жиддий қизиқишлар борлигидан хабар топгач, уни сотиб юбориш ҳақида ўйлай бошлашган.

Гап шундаки, "Сити" яқинда жамоани тарк этган ҳужумчи Серхио Агуэро ўрнига муносиб номзод харид қилишга етарли маблағ топиш учун ушбу трансферни амалга оширмоқчи.

Силва якунланган мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 45 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!