Ана холос! "Манчестер Юнайтед"нинг уч асосий футболчиси жароҳат олди

  • 8 октября, 2024, 13:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" асосий таркибнинг уч футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олиб клуб ихтиёрига қайтди. 

Tecno

Гарначо ноқулайлик туфайли Аргентина терма жамоасининг навбатдаги учрашувларида иштирок этмайди. Мазрауи ва Кобби Майну эса Марокаш ва Англия терма жамоаси сафида соғлиғидаги муаммолар сабабли клуб ихтиёрига қайтишди. Уларнинг қачон сафга қайтиши номаълум. 

Эслатиб ўтамиз, Тен Ҳаг бошчилигидаги "қизил иблислар" ФИФА кунларидан сўнг 19 октабр куни "Брентфорд" билан, 25 октабр эса Европа лигасида "Фенербахче" билан баҳс олиб боради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию