Ана холос! Мане ҳам Саудияга кетиши кутиляпти
"Бавария" футболчиси Садио Мане фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Унга "Ал-Ҳилол" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "footmercato.net" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, футболчининг ўзи Мюнхен клубида қолмоқчи. Бироқ клуб уни яхши пул эвазига сотиб юборишга тайёр экани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Мане жорий мавсум Бундеслиганинг 25 ўйинида 7 гол ва 5 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар