Ана холос: Мбаппе энди Франция терма жамоасида ўйнамоқчи эмас!
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоасида ўйнашни истамаяпти. Бунга бош мураббий Дидье Дешам билан муносабатларнинг бузилгани сабаб бўлиши мумкин, деб хабар тарқатди таниқли журналист Ромена Молина.
Бундан бир неча кун аввал Дидье Дешам ноябрь ойидаги учрашувларга терма жамоа таркибини эълон қилган ва унга Килиан Мбаппени киритмаган эди. Бош мураббий бу қарорини Мбаппе билан суҳбатлашгани, Килиан терма жамоага келишни истагани, бироқ спорт формасини тиклаб олиши учун унга вақт бергани билан изоҳлаган эди.
Манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли ҳужумчининг терма жамоада йўқлиги бош мураббийнинг эмас, балки Мбаппенинг ташаббусидир.
Кейинги пайтда Дидье Дешам ва Килиан Мбаппе ўртасида зиддият борлиги айтилмоқда.
Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг энг зўр тўпурарларидан ҳисобланади. У ёш бўлишига қарамай, халқаро миқёсда 86 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 48 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар