Ана холос! Мессининг трансферини уддалаб бўлмайди!
“Барселона” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг трансферини уддалай олмайди. Чунки каталонияликлар иқтисодий муаммолар тўрига илиниб қолгани бунга йўл қўймайди, деб ёзмоқда Испаниянинг AS нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Месси трансферига тўсқинлик қилаётган бир неча масала бор. Биринчидан, клуб “Камп Ноу”ни реконструкция қилади. Бу лойиҳа клубга 55 миллион евро миқдорида зиён келтиради. Бунинг ичида реконструкция даврида чипта савдосидан келадиган маблағ узилиши ҳам бор.
Иккинчидан, ўтган йили клуб раҳбари Жоан Лапорта юритган молиявий сиёсат бундан буёғига клубга ўз салбий таъсирларини ўтказа бошлайди.
Учинчидан, “Барселона” Мессини олиб келиш учун ҳамма иқтисодий муаммоларини ёпа олмайди.
Фикрлар