Ана холос! Москвага кетиши айтилаётган Террининг фикри ўзгардими?
Ads

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри яна "Астон Вилла" сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра жамоа бош мураббийи Стив Брюс 37 ёшли тажрибали футболчинининг хизматларидан ушбу мавсумда ҳам фойдаланмоқчи. Таъкидлаш керакки, Террининг сўнгги жамоаси айнан “Астон Вилла” бўлган эди. У ушбу клубни ўтган мавсум сўнггида шартномаси якунлангач тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жон Террини Москванинг “Спартак” клубига ўтишга жуда яқин эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.