Ана холос! Погба МЮ да ўйнашни хоҳламаяпти
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан соғайиб сафга қайтди.
Бироқ, 26 ёшли франциялик футболчи МЮ сафида ўйнашни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Cope нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, Погба учун бир қатор гранд клублар кураш бошлаб юборишган. Шу боис у қишки трансферлар давридаёқ манкуанликлар сафини тарк этиши мумкин. Унга асосан “Реал” ва “Ювентус” клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Погба сўнгги бор 30 сентябрь куни майдонга тушган эди. Унинг трансфери эса 100 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар