Ана холос! Польша терма жамоасининг 8 нафар футболчиси чўчқа гриппини юқтириб олган бўлиши мумкин

Польша терма жамоаси Евро-2020 саралашининг 2-туридан ўрин олган Латвияга қарши баҳс олдидан таркибда жиддий йўқотишларга учради.

Польшаликлар устози Ежи Бженчекнинг сўзларига кўра қўл остидаги 8 нафар футболчи гриппга чалинган. Жумладан, Аркадиуш Милик ва Кшиштоф Пёнтек каби етакчилар ҳам.

Италия нашрлари ушбу футболчилар (H1N1 вируси) чўчқа грипига чалинган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Чунки, бундан аввалроқ Миликнинг “Наполи”даги жамоадоши Фабин Руисда айнан мана шу касаллик аниқланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!