Ана холос! ПСЖ футболчиларида коронавирус аниқланди, улар орасида Неймар ҳам бор

  • 2 сентябрь, 2020, 19:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Неймар коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, клуб тиббий протокол бўйича барча зарур чораларни кўрди.  Бундан ташқари, Леандро Паредес ва Анхель Ди Марияда ҳам Covid-19 аниқланган. Айтиш керакки, ушбу уччала қитъадошлар таътилда бир жойда дам олган. Аммо улар билан бирга дам олишга борган Мауро Икарди, Андер Эррера ва Кейлор Навасга вирус юқмаган.

Неймар ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 85 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 70 та гол ҳамда 41 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!