Ана холос! Роналду учун

"Реал" клуби раҳбарияти “Ювентус”дан кетиб, Мадридга қайтишни хоҳлаётган Криштиану Роналдуни ортга қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” 35 ёшли Роналдуни эмас, ёшроқ футболчиларни кўзламоқда. Бу борада уларнинг асосий трансфер нишони ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳисобланади. Унинг нархи эса 200 миллион евродан юқори баҳоланмоқда.

Таъкидлаш керакки, Роналду 2009-2018 йилларда “Реал” сафида тўп сурган ва шундан сўнг 117 млн евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ Bekmurodov
08/04/2020 09:02
Real buyuk jamoyu lekin kuchli o‘yinchilariga nisbatan mehr yuq