Ана холос! Роналду ва Месси бу сафар
Ads

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду бу йилги "Олтин тўп" мукофоти учун номзодларнинг кучли учлигига ҳам кира олишмайди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бу борада кучли учликдан Лука Модрич, Рафаэль Варан (иккалси - "Реал") ва Килиан Мбаппелар (ПСЖ) жой олишади. Асосий даъвогар эса “Реал” билан бирга Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган Лука Модрич эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Роналду ва Месси сўнгги 10 йилда навбатма-навбат ушбу мукофотни қўлга киритиб, бошқа ҳеч кимга бермай келишаётган эди. Улар ҳисобида 5тадан “Олтин тўп” бор. Аргентиналик ва португалиялик футбол юлдузларининг гегемонлиги ўрнатилгунича сўнгги бор ушбу мукофот бразилиялик Какага (2007) насиб этган эди.

Маълумот учун, 2018 йилги “Олтин тўп” соҳиби 3 декабрь куни эълон қилинади.