Ана холос! Сане ва Жезус ёзда "Манчестер Сити"дан кетмоқчи

"Манчестер Сити" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ўзининг икки етакчи футболчисини йўқотиши мумкин.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра мавсумлар оралиғида жамоани тахминан 7-8 нафар футболчи тарк этмоқчи. Эътиборлиси, улар орасида германиялик вингер Лерой Сане ва бразилиялик форвард Габриэль Жезуслар бор. Ушбу футболчилар жорий мавсум етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганликлари сабаб бошқа жамоага ўтиб кетишмоқчи.

Маълумот учун, 23 ёшли Сане “шаҳарликлар” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жами 128та ўйинда майдонга тушди ва 38та гол уришга эришди.

22 ёшли Жезус эса 2017 йилдан буён “Сити” футболчиси ҳисобланади. У шу кунгача ушбу жамоа сафида 96та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 43та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!