Ана холос! Шомуродов ўйнаётган чемпионатда футболчининг тишини тўкиб қўйишди
Элдор Шомуродов иштирок этаётган А Серия ўйинлари кескин ва муросасизлиги, тўқнашувларга бойлиги билан ном чиқарган.
“Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессье “Наполи”га қарши ўтказилган учрашувда қийин вазиятга тушиб қолди. Баҳс давомида рақиб жамоа вакили Маттео Политано Кессье билан тўқнашув пайтида унинг юзига уриб юборди ва тишини тўкиб қўйди.
Гарчи африкалик футболчи жароҳатга қарамай, ўйинни охиргача ўйнаган бўлса-да, эртаси куни стоматолог ҳузурига боришга мажбур бўлди.
Фикрлар