Ана холос! Шомуродов ва Ўрунов ўйнаётган чемпионат муддатидан аввал якунланиши мумкин

Россия премьер-лигаси президенти Сергей Прядкин қайси ҳолатда чемпионат муддатидан аввал якунланиши мумкинлигини айтди.

“Агар бизда ёки бирор-бир давлатда эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ҳар қандай нарса юз бериши мумкин. Аммо, бу энг экстремал ҳолатда содир бўлади. Биз ҳозирча бундай вазиятни кўриб чиқмаяпмиз. Ўйлайманки, биз чемпионатни якунлай оламиз. Нима бўлган тақдирда ҳам биз чемпионатни якунлашимиз ва мажбуриятларимизни бажаришимиз лозим", - дейди Прядкин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда РПЛда Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Остон Ўрунов ("Уфа") каби ҳамюртларимиз тўп суришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!