Ана холос! Суперлигадаги 6 та клуб стадионининг ёритиш тизими ПФЛ талабларига жавоб бермайди

Стадионлар тўғрисида Низомда белгиланганган энг муҳим жиҳатлардан бири – бу стадионда қониқарли ёритиш тизимининг таъминлангани саналади. Зеро, ёруғлик даражасининг юқори бўлиши ўйинни бевосита стадиондан кузатадиган мухлисларга, шунингдек майдондаги вазиятларни ёритиб борувчи фотосуратчиларга қулайлик яратади, қолаверса учрашув телетрансляцияси янада сифатли бўлишини таъминлайди.

Стадионлар тўғрисидаги Низомда стадион минимал талаб қилинган горизонтал ёруғлик даражаси камида 1200 люкс бўлган ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим экани белгиланган.

Мавсум олдидан стадионнинг ёритиш гувоҳномаси тақдим этилади. Лекин ЎзПФЛ мавсум давомида ҳам стадионлар ёритиш тизими талаб даражасида сақланиб турганини текшириб боради. Cоcа Cоlа Суперлиганинг ортда қолган турлари давомида юқори дивизионимиз клубларининг уй ўйинларини ўтказадиган стадионларида ёритиш тизимини ўлчаш ишлари олиб борилди.

Унга кўра, ёруғлик даражаси энг баланд ёритиш тизимига эга стадион “Бунёдкор” ўйингоҳи бўлиб турибди. “Бунёдкор” футбол клуби уй ўйинлари ўтказиладиган стадионда ёруғлик даражаси ўртача 1900 люксни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуаси, “Бухоро” стадиони, Қарши ва Намангандаги “Марказий” ўйингоҳлар, “Сўғдиёна”, “Пахтакор” ва “Локомотив” стадионларида ҳам ёруғлик даражаси талаб даражасида.

Суперлига клублари стадионлари ёритиш тизими кўрсаткичлари:

 Клуб  Стадион  Ўртача ўлчами  LUX ўлчанган сана
1 "Бунёдкор" "Бунёдкор" 1900 25.06.2020
2 "Қизилқум" "Ёшлар" спорт мажмуаси 1700 13.06.2020
3 "Бухоро" "Бухоро" 1600 25.06.2020
4 "Насаф" "Марказий" 1500 14.06.2020
5 "Навбаҳор" "Марказий" 1500 19.06.2020
6 "Сўғдиёна" "Сўғдиёна" 1500 14.06.2020
7 "Пахтакор" "Пахтакор" 1400 14.06.2020
8 "Локомотив" "Локомотив" 1300 17.06.2020
9 АГМК ОКМК спорт мажмуаси 1000 19.06.2020
10 "Металлург" "Металлург" 900 26.06.2020
11 "Машъал" "Б.Вафоев"  200 15.06.2020
12 "Андижон" "Соғлом авлод" 200 20.06.2020
13 "Сурхон" "Сурхон" спорт мажмуаси 100 14.06.2020
14 "Қўқон-1912" "Марказий" 100 18.06.2020

 BUNYODKOR

QIZILQUM-YOSHLIK SM       BUXORO-STADYLO

NASAF-MARKAZIY

NAVBVAHOR-MARKAZIY

SOGDIYONA

PAXTAKOR-TOSHKENT

LOKOMOTIV-TASH

OKMK- OLMALIQ

METALLURG-BEKOBOD

MASHAL-STAD

ANDIJON-SA

SURXON-

QOQON-MARKAZIY

Олмалиқ ва Бекободдаги стадионлар ёритиш тизими эса узоғи билан бир йил муддатга бериладиган ёритиш гувоҳномасида тақдим этилган кўрсаткичлардан бироз пастлагани, ёритиш тизими қайта созланиши лозим экани маълум бўлди. Зеро майдондаги 15 та нуқтада олиб борилган ўлчаш ишлари ёруғлик майдоннинг турли нуқталарига турлича тушаётганини кўрсатди.

Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадион, Aндижондаги “Соғлом авлод” стадиони, Термиздаги “Сурхон” спорт мажмуаси ҳамда Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳлар ёритиш тизими эса талаб даражасидан анча паст. Бу борада мазкур стадионларда уй учрашувларини ўтказадиган клубларга ёритиш тизимини талаб даражасига йетказиш лозим экани маълум қилинди.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, Осиё Футбол Конфедерацияси 2021 йилдан бошлаб қитъа миқиёсида ташкил этиладиган мусобақалар ўтадиган стадионларда ёритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш борасида иш олиб бормоқда.

Хусусан, эндиликда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинларини қабул қиладиган стадионларда ёруғлик даражаси 1800 люксдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Бу кўрсаткич ОФК кубоги гуруҳ босқичида 1400 люксни ташкил қилади.

Шу боисдан халқаро мусобақаларда қатнашишни ўз олдига мақсад қилган клубларимиз ҳам келаси мавсумга қадар стадион ёритиш тизимини янада яхшилаш бўйича иш олиб боришлари лозим бўлади.

Келаси мавсумдан эътиборан ёруғлик даражаси 1200 люксдан кам бўлган стадионларда учрашувлар ўтказишга асло рухсат берилмайди.

 

Зохиржон Aкрамхонов, Клубларни лицензиялаш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи

Жаҳонгир Раҳматуллаев, Спорт иншоотлари бўйича бош мутахассис

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!