Ана холос! Терма жамоамиз посбони "Зенит"га ўтиши мумкин

"Навбаҳор" жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов легионерга айланиши мумкин. SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевга маълум бўлишича, айни дамда Россиянинг "Зенит" клуби вакиллари Тошкентда бўлиб турибди.

Улар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолашни режалаштирган. "Лочинлар" посбони қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин.

Тез орада шартнома бандлари кўриб чиқилади. Трансфер суммаси борасида аниқ маълумот йўқ. Аммо Наманган клуби ўз посбонини 1 миллион доллардан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgoy
28/12/2022 18:32
Елгонни оласизларда зенит да 3 та тенг савиядаги дарвозабон бор буни нима килади. Гап экан деб езиш керак эмас. Обруилар тушиб кетади