Ана холос! Варан "Комо"нинг мавсум учун кенгайтирилган таркибидан четлаштирилди

Сеск Фабрегас бошчилигади "Комо" ҳимоячиси Рафаэль Варан Италия чемпионатининг 2024-2025 йилги мавсуми учун жамоа таркибидан вақтинча четлаштирилди.

Бунга асосий сабаб франциялик ҳимоячи "Комо" сафида Италия кубоги доирасида "Сампдория"га қарши дебют ўйинида 23 дақиқа ҳаракат қилиб, (пенальтилар бўйича 1:1, 3:4) олган жароҳати  сабаб клуб мусобақани тарк этди. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 31 ёшли футболчи узоқ муддатга сафдан чиқди. Шу боис клуб футболчини четлатган.

Эслатиб ўтамиз, Варан шу ёзда эркин агент сифатида "Комо"га ўтган эди. Италияга кўчиб ўтишдан олдин 2021-2022 мавсумда "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилган бўлса, фаолиятини асосий қисмини Мадриднинг "Реал" клубида ўтказган (10 мавсум).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!