Ана холос! Холанд “Манчестер Сити”дан тезроқ кетмоқчи

“Манчестер Сити”даги дебют мавсумида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоасига ўтмоқчи. Бу ҳақда анча нуфузли ҳисобланган Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, 22 ёшли норвегиялик футболчи ёзда Манчестерни тарк этиб, бошқа клубга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Холанднинг бу қарорга келишига нима сабаб бўлгани ва қайси жамоани мўлжаллаётгани ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

“Манчестер Сити” Холандни қўлга киритиш учун ўтган йили ёзда “Боруссия Дортмунд”га 60 миллион евро тўлаган ва ўйинчи билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!