Ана холос! "Ювентус" чемпион бўлиш таклифини рад этди

  • 3 апрель, 2020, 09:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина мамлакатда футбол мавсумини муддатидан аввал якунлаш ниятлари йўқлигини айтди.

Tecno

“Биз мавсумни охиригача ўйнамоқчимиз. Режага кўра, чемпионат 20 май ёки июнь ойи бошларида давом эттирилади ва июлда якунланади. Ҳатто, август ва сентябрь ойи варианти ҳам кўриб чиқилди. Мен жорий мавсумни якунлаш учун янги мавсумда таваккал қилишга ҳам тайёрлигимни айтдим.

Мавсумни бекор қилиш оғир бўлади. Бу жуда катта адолатсизлик. Биз чемпион номини эълон қилишимиз мумкин. Аммо, “Ювентус” ушбу таклифга норозилик билдирди”, - дейди Гравина.

Айтиш керакки, “Ювентус” 26 турдан сўнг А Серияда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонада бораётган “Лацио” эса туринликлардан бор йўғи 1 очко кам жамғарган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!