Анчелотти, Моуриньо, Раньери... Навбат Куманга!

Айни дамда, Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" ва "Ференцварош" қарама-қаршилиги бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Рональд Куман "Барса" бош мураббийи сифатида дебют қилмоқда. Каталония жамоаси голландиялик мутахассис учун ЕЧЛда бошқарган олтинчи клубга айланди.

Куман бу кўрсаткичга эришган Клаудио Раньери, Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти ва Рафаэль Бенитесдан кейинги бешинчи мураббийдир. Бу борада, Карло Анчелотти энг яхши натижани қайд этган ҳолда, 8 та жамоа билан ишлашга улгурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)