Анчелотти А Серия клубини бошқаришга асосий номзод

  • 24 декабрь, 15:13
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг "Пиза" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига Давиде Анчелотти номзодини жиддий кўриб чиқмоқда. Карло Анчелоттининг ўғли клубдаги мавқеи ўта беқарор бўлиб қолаётган Алберто Жилардино ўрнига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, клуб ностандарт ечим изламоқда ва таниқли фамилияга эга ёш мутахассисга пул тикишга тайёр. Давиде Анчелотти яқинда "Ботафого" билан биринчи мустақил тажрибага эга бўлди, у билан Бразилия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади ва жамоани Либертадорес кубоги саралаш босқичига олиб чиқди, шундан сўнг истеъфога чиқарилди.

Бунгача Анчелотти кўп йиллар давомида отасининг мураббийлар штабида бўлиб,  "Реал", "Бавария", "Наполи" ва "Эвертон" клубларида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!