
Анчелотти Алабанинг ҳолати ҳақида гапирди
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 25-тур учрашувидан сўнг жамоа ҳимоячиси Давид Алабанинг ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Давид 70 дақиқа ўйнади. Унинг тиззаси жуда яхши ва ҳозирда у бутунлай тузалиб кетди. Бироқ ҳали бироз вақт керак. Унинг нафақат тиззаси, балки мушак муаммоларини ҳам ҳисобга олишимиз керак, чунки у 14 ойдан кейин қайтди", - деди италиялик мутахассис.
Маълумот учун, Алаба 2021 йилнинг ёзида Мадрид гранди сафига қўшилган эди. 32 ёшли австриялик ва "қироллик клуби" ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 10 миллион еврога баҳоланмоқда.
Комментарии