
Анчелотти Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ва дастлабки дақиқалардаги голга ўз муносабатини билдирди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетико Мадрид"га қарши беллашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Италиялик мутахассис Альвареснинг пенальтиси, ўйин, илк дақиқалардаги гол ва пенальтининг кимлар ижро этиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— Альвареснинг пеналтиси?
"Ҳа, бу жуда ғалати эди. У икки марта тўпга тегди: аввал ўнг оёғи билан, кейин чап оёғи билан”.
- Ўйин таҳлили?
“Бу қийин ўйин бўлди. Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик ва ўйин динамикаси ўзгарди. Рақиб яхши ҳимояланди ва тезкор қарши ҳужумлар уюштирди. Бизда кам имкониятлар бўлди ва пенальтини ўтказиб юбордик. "Атлетико"га қарши ўйинда аниқ вазиятлар яратиш жуда қийин - улар яхши ҳимояланишади ва барча имкониятларни йўқ қилишади"
- Биринчи дақиқадаги голми?
“Ўйинни назорат қила олмаймиз, деб қўрқардим. Тезкор ҳужумларни амалга ошириш учун мувозанатни сақлаш муҳим эди. Иккинчи бўлимда биз ўз майдонимизда ишончли ўйнадик ва ўзингиз кўрганингиздек, бу пенальтига олиб келди”.
“Бизда бешинчи пенальтини тепиш борасида шубҳа бор эди. Биз Эндрик буни амалга оширишини хоҳладик. Аммо бу ҳақда унга айтганимда, унинг юзида алоҳида қувонч сезмадим. Шунинг учун ҳам ўзига ишонган ва хотиржамроқ кўринадиган Рюдигерни танладик” - деди "қироллик клуби" бош мураббийи.
Маълумот ўрнида, "қаймоқранглилар" "матрасчилар" устидан эришилган ғалаба орқали УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олди. Улар бу босқичда Лондоннинг "Арсенал" клуби билан куч синашади.
Фикрлар