Анчелотти Беллингемнинг захирага олиниши ҳақида гапирди
ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Бавария" - "Реал" учрашувида томонлар дурангга имзо чекди. Дастлаб, Винисиус ҳисобни очган бўлса, Сане имкониятларни тенглаштириб қўйди. Орадан кўп ўтмай Кейн жамоасини олдинга олиб чиқди.
Мазкур ўйинда Беллингем ўзини кўрсата олмади ва 75-дақиқада захирага олинди. У ҳатто "Барса" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда ҳам тўлиқ ҳаракатланган. Ушбу ҳолатга мадридликлар устози Карло Анчелотти ўз фикрини билдирди.
"Беллингем бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатиб бера олмади. Унда 60-дақиқадан кейин крамплар сезилди ва Жудни захирага олишга мажбур бўлдим, - деди италиялик мутахассис.
Беллингемнинг жароҳат олгани ҳақида миш-мишлар йўқ. Мураббий эҳтиёт чораси сифатида шу ишга қўл урган бўлиши ҳам мумкин.
Фикрлар