Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Анчелотти Бразилияда иш бошлаши мумкинми? Мураббийнинг ўзи жавоб берди

Суҳроб Холбеков
Изоҳлар: 0

"Реал" Анчелоттининг ўрнига кимни олиб келиши мумкин?

“Реал” Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасида иш бошлаши ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Италиялик мутахассиснинг ўзи ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб ўтди.

“Мен ҳеч нарса билмайман, ҳатто Бразилияда нима янгиликлар бўлаётганлигини ҳам билмайман”
“Мен “Реал” Мадрид бош мураббийиман ва шартномам 2024 йилгача амал қилади”, - деди Анчелотти.

Миш-мишларга кўра, мадридликлар агарда Карло клубни тарк этса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган мутахассисларни кўриб чиқмоқда. Вариантлар орасида Хаби Алонсо, Зидан ва Томас Тухел бор.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ