Анчелотти "Челси"га қарши ўйинда иштирок этиш учун Лондонга бормади. Чунки...
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бугун “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финали дастлабки ўйинида иштирок этиш учун жамоа аъзолари билан Лондонга учмади.
Аксарият испан манбаларига кўра, италиялик мутахассис ҳали коронавирусдан тўлиқ соғаймаган.
Бироқ Анчелотти эртага ўйиндан олдин “Реал” таркибига бориб қўшила олади. Бунинг учун унинг Covid-19 га топширган тест жавоблари манфий чиқиши керак. Шундан сўнг унга Лондонга учишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2009 йилдан 2011 йилгача "Челси"ни бошқарган. Италиялик мураббий Лондон клуби билан биргаликда АПЛ ва Англия кубогида зафар қучган.
Фикрлар