Анчелотти фаолиятини Италияда давом этиради

Италиянинг  “Милан” ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти фаолиятини Италияда давом этиради.

58 ёшли мутахассис “Наполи”да Маурицио Саррининг ўринбосари сифатида иш олиб боради.

CalcioNapoli24 нашрининг хабарларига кўра, клуб эгаси Аурелио Де Лаурентис ҳамда Карло ўртасида бир ой олдин оғзаки музокаралар якунланган. Жорий ҳафтада ушбу маълумотни расман эълон қилишлари кутилмоқда.

Аввалроқ, ОАВ Анчелотти фаолиятини ПСЖ, “Арсенал”, “Челси” ёки “Зенит”да давом этириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!