Анчелотти: Италия ва Англияда чемпионлик учун рақобатлашадиган жамоалар кўп эмас

TIGGO 2 PRO

Карло Анчелотти Ла Лига чемпионли учун кураш ҳақида фикр билдирди. 

"Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида 24 турдан сўнг 51 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига "Реал"дан олдинда бормоқда. "Атлетико" 50 очко билан учинчи ўринда бормоқда. 

"Испаниядагидек рақобатбардош лигани топиш қийин. Айниқса, жорий мавсум. Италия ва Англияда чемпионлик учун рақобатлаша оладиган жамоалар у қадар кўп эмас. 

Уч жамоа ўртасидаги фарқ атиги бир очко. Чемпионлик тақдири сўнгги турда ҳал бўлади"
, - деди "Реал" устози. 




 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!