Анчелотти мавсум якунида “Реал”дан кетиши мумкин
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум якунида “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин.
“Goal” нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассис Саудия Арабистони чемпионатидан молиявий тарафлама ва келажаги бор лойиҳа таклиф қилинса, мадридликлар сафидан кетиш ҳақида ўйламоқда. Анчелоттининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бироқ, мураббий клуб бошқаруви эртароқ тарк этиши эҳтимоли юқори.
Манбада ёзилишча, “Қаймоқранглилар” раҳбарияти Анчелотти ўрнига аллақачон номзод топиб қўйишган. Испан клуби ўзининг собиқ футболчиси, ҳозирда “Байер”ни бошқараётган Хаби Алонсони Карло Анчелотти ўрнига идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам Саудияда ишлашга қарши эмаслигини айтган эди.
Фикрлар