Анчелотти: Модрич - мен учун кафолат!

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти марказий ярим ҳимоячи Лука Модричнинг барқарор ўйинини эътироф этди.

“Лука Модрич ҳар доим максимал даражада ўйнайди, мен учун у кафолатдир. Ҳар бир футболчи қанча кўп дақиқа майдонда ўйнаса шунча яхшиланади. Лука эса асосий таркибда майдонга тушганда ҳам, захирадан майдонга тушганда ҳам доим мукаммалдир”, - дея Анчелотти сўзларини келтиради италиялик спорт журналисти Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwиттер).

Модрич Чемпионлар Лигаси тарихида голли узатма муаллифи бўлган учинчи энг ёши катта футболчи ҳисобланади. “Реал” ярим ҳимоячиси “Штутгарт”га қарши баҳсда 70-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 83-дақиқада ҳимоячи Антонио Рюдигерга голли узатма берди (3:1).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!