Анчелотти Модрич, Кроос ва Бензема бўйича якуний қарорини айтди

Мавсум охирида “Реал”нинг тажрибали юлдузлари – Лука Модрич, Тони Кроос ва Карим Бенземанинг амалдаги шартномаси якунланади.

Айни пайтда кўпчилик мухлису мутахассисларни “Реал” раҳбариятининг бу ўйинчилар бўйича қандай қарорга келиши қизиқмоқда.

Бош мураббий Карло Анчелотти журналистларнинг юқорида номи келтирилган уч нафар футболчи келажаги ҳақидаги саволларига лўнда жавоб қайтарди.

- Бу футболчилар бўйича менинг фикрим шундай:афсоналар “Реал”да қолиши керак, - деди Карло Анчелотти.

Ҳозирча клуб раҳбарияти ёши ўтиб қолаётган уч футболчига янги шартнома бергани ҳақида маълумотлар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!