Анчелотти Рафиньянинг ўзига қўйиб беради
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Рафиньяга ўртоқлик учрашувларида майдонга чиқиш дақиқаларини ўзи белгилаш ҳуқуқини берди.
Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» вингери Рафинья Диас яқинлашиб келаётган Бразилия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларида майдонда қанча дақиқа ўйнашини ўзи белгилайди. Бу ҳақда The Touchline саҳифасида хабар берилди.
Маълумотга кўра, яқинда жароҳат олган футболчи ҳолатини эътиборга олган ҳолда, миллий жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти қарорни тўлиқ Рафинья ихтиёрига қолдирган. Яъни, вингер ўзини қандай ҳис этишига қараб, ўйинларда иштирок даражасини ўзи танлайди.
Шанба куни, 14 ноябрь куни, Бразилия терма жамоаси Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 29 ёшли Рафинья «Барселона» сафида 11 та учрашувда майдонга тушди. У шу вақт ичида 15 та гол урди ва жамоадошларига 3 маротаба голли пас берди.
Изоҳлар (0)