
Анчелотти "Реал" билан келишиб олди
Карло Анчелотти "Реал Мадрид"дан кетиш шартларини келишиб олди.
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, "Реал" ва Анчелотти оғзаки келишувга эришган. Мураббийнинг истеъфоси ҳақида Ла Лигадаги мавсум якунланмасидан олдин расман эълон қилиниши кутилмоқда - бу 11 май куни "Барселона"га қарши ўйиндан кейин амалга ошиши мумкин.
Маълум бўлишича, Анчелотти тез орада Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) билан шартнома имзолайди. Италиялик мураббий бошчилигидаги Бразилия терма жамоаси илк ўйинларини июнь ойида - ЖЧ-2026 саралашида Эквадор ва Парагвайга қарши ўтказиши режалаштирилган.
Тез орада "Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоани ким бошқаришини ҳал қилади. Номзодлар орасида Хаби Алонсо, Сантьяго Солари, Рауль ва Алваро Арбелоа бор.
Фикрлар