Анчелотти ва Сарри эплолмаганди, Гаттузо уддасидан чиқди

Италия кубогининг финалида "Наполи" клуби "Ювентус" (0:0, пенальтилар сериясида 4:2) устидан қийин ғалабага эришди.

Ушбу кубок 2019 йилнинг декабрь ойида Карло Анчелотти ўрнини эгаллаган Женнаро Гаттузонинг мураббийлик фаолиятидаги илк соврин бўлди.

42 ёшли мутахассис бунгача "Сьон", "Палермо", ОФИ, "Пиза" ва "Милан" клубларини бошқарган.

"Наполи" жамоаси эса 2014 йилдан бери соврин ютмаганди. Неаполь клуби сўнгги бор, Рафаэль Бенитес бошқарувида кубок ва Суперкубок ғолиблигини қўлга киритган.

Анчелотти ва Маурисио Сарри "Наполи"ни бошқариб, ҳеч қайси турнирда чемпион бўлмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)