Анчелотти яна ПСЖга қайтиши мумкин
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби италиялик машҳур мутахассис Карло Анчелоттининг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда RMC хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Анчелотти Парижда омади келмаётган Унаи Эмерининг ўрнини эгаллаши мумкин. Айтиш лозимки, Карло ота учун ПСЖ бегона эмас. Боиси, у 2011-2013 йилларда ушбу жамоани бошқарган.

ПСЖ раҳбарияти Анчелоттидан ташқари шунингдек Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Антонио Конте ("Челси"), Луис Энрике (ишсиз), Арсен Венгер ("Арсенал") ва Зинедин Зидан ("Реал") каби мутахассисларнинг ҳам номзодини кўриб чиқмоқда.

Минбар

Барча блоглар