Анчелотти: "Захирадан майдонга тушганлар ғалабага улкан ҳисса қўшди"

Бугун тунда бўлиб ўтган Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" баҳси "қаймоқранглилар"нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Беллашувдан сўнг "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйин ҳужумкор ўтгани учун голлар кўп бўлди. "Атлетико" ҳам биз каби жуда яхши ўйин намойиш этди. Улар бизни кўпроқ тер тўкишга мажбур қила олди. 

Захирадан майдонга тушганлар ғалабага улкан ҳисса қўшди. Йигитларда чарчоқ аломатлари яққол сезилиб турибди. Сабаби, иккала томон ҳам финал учун борини бериб ҳаракат қилди", - деди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!