Анчелоттининг бу иши нопрофессионалликдир!

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Роберто Карлос италиялик мутахассис Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси бошқарувига келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Мен улар ўртасида алоқа борлигига ишонмайман. Анчелоттининг "Реал" билан амалдаги шартномаси бор. У мендан Бразилия терма жамоаси ҳақида сўраган, лекин у ерда ишлашни хоҳлаётганини ҳеч қачон айтмаган. Унинг шартнома бўйича келишиб олгани ҳақидаги хабарни кўриб ҳайрон бўлдим. Иккита томонлама шартнома имзолаш нопрофессионалликдир”, - деди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ва "Реал" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!