Андер Эррера мавсум стартини ўтказиб юборади

  • 08 Aug 11:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мавсумлар оралиғида ПСЖга келиб қўшилган ярим ҳимоячи Андер Эррера жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 29 ёшли испаниялик футболчи машғулот пайтида сон мушакларидан жароҳат олган. Шифокорлар унинг соғайишига тахминан 3-4 ҳафта вақт талаб этилишини айтишмоқда. Шуни инобатга олсак, у мавсумнинг дастлабки турларини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Эррера “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунлангач парижликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!