Андер Эррера нега ПСЖни танлаганини айтди

Испаниялик ярим ҳимоячи Андер Эррера ПСЖ билан шартнома имзолагач ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ПСЖ – Франциядаги энг буюк жамоа. Бу клуб барча совринларни қўлга киритиш учун ривожланишда давом этмоқда. Ушбу жамоа ажойиб тарихга эга ва мен бу ерда унинг янги саҳифасини ёзиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.

МЮ ва ПСЖ Чемпионлар лигасида ўйнаганида, "Олд Траффорд"га ташриф буюрган парижлик мухлислар мени ҳайрон қолдирган эди. Улар тинимсиз қўшиқ куйлаб, жамоасини олдинга бошлаб туришди. Бу ҳақиқатдан ҳам менинг хотирамда қолган нарса эди”, - дейди Эррера.

Эслатиб ўтамиз, Эррера "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтиришни хоҳламади ва ПСЖга сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. У парижликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!