Андер Эррера ПСЖ билан келишувга эришди

  • 2 апрель, 2019, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера ПСЖ билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра ёзда шартномаси якунланадиган 29 ёшли испаниялик футболчига МЮнинг таклифи маъқул келмаган ва шу сабабли у Парижга кўчиб ўтишга розилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эррера “Олд Траффорд”да қолиши учун “қизил иблислар” раҳбариятидан йилига 12 млн евро маош талаб қилаётгани, аммо, манкуанликлар унга 10,4 млн евро ваъда қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Эррерани 2014 йил 36 млн евро эвазига “Атлетик” Бильбаодан харид қилган эди. У жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!