«Андерлехт» «Қайрат» билан ўйин олдидан немис ҳужумчиси билан кучайтирилди
Бельгиянинг «Андерлехт» клуби плей-офф босқичида «Кайрат»га қарши баҳслар олдидан немис вингери Мартен Винклер билан шартнома имзолаганини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
23 ёшли футболчи бельиннинг «Герта» жамоасидан «Андерлехт» сафига ўтди ва тўрт йиллик шартнома тузди. Шу тариқа Винклер ёзги трансфер ойнасидан фойдаланган ҳолда бельгия клубининг бешинчи янги футболчисига айланди.
Немис яримҳимоячиси ҳужум чизиғининг ҳар икки қанотида ҳам ўйнай олади, лекин асосан ўнг томонда ҳаракат қилади. Винклер «Герта» тарбияланувчиси ҳисобланади, шу клуб тизимида ўсган. У маълум муддат «Вальдхоф Мангейм» жамоасида ижара асосида тўп сурган, шундан сўнг яна «Герта»нинг асосий таркибига қайтган.
Ўтган мавсумда Винклер «Герта» таркибида энг фаол ва кўзга кўринган ўйинчилардан бири бўлди. Янги мавсумни ҳам яхши бошлади: Иккинчи Бундеслигадаги илк учрашувдаёқ бир гол уриб, икки голли узатма муаллифига айланди.
Европа Лигаси плей-офф босқичидаги илк ўйин «Кайрат» — «Андерлехт» 20 август куни Алматыда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси 27 август санасида Брюсселда ўтказилади.

Фикрлар