Ads

Бельгиянинг "Андерлехт" клубига янги бош мураббий тайинланди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра жамоага голландиялик Фред Руттен устозлик қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бельгияликлар декабрда Хейн Ванхазебрукни истеъфога чиқаришган эди.

Маълумот учун, 56 ёшли Руттен фаолияти давомида ПСВ, "Твенте", "Шальке", "Витесс" ва "Фейеноорд" клубларини бошқарган.