"Андижон" - "Локомотив": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • Суперлига
  • 9-тур

Андижон

  • Мартин Боакье 10'
1 : 2

17/05/2021 17:00

Локомотив

  • Темурхўжа Абдухолиқов 36'
  • Марат Бикмаев 86'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Локомотив" ғалабани илиб кетди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    Пламен Димов майдондан четлатилди.

  • 90+4'

    "Локомотив" посбони олдинга чиқиб кетиб тўпни эгаллай олмади.  Қайтган тўпга бош қолган дарвозани кўрган Абдуманнопов майдон марказига яқин нуқтадан зарба берди. Афсуски ноаниқ.

  • 90+3'

    "Локомотив"  бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 90+2'

    Дониёр Абдуманноповнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпи ноаниқ чиқди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 90+'

    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 86'

    Жасур Жалолиддиновнинг хатосидан сўнг Диёр Туропов юқори тезликда бирга-бир вазиятга чиқиб кетганди.  Исмоналиев хатони тўғрилади ва хужумни бартараф этди.

  • 84'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Тимурхўжа Абдуҳолиқовнинг узатмасидан сўнг Бикмаев ҳимоячини алдади ва дарвозани ишғол қилди! 1:2! Бу ғалаба голи бўлиши мумкин!

  • 83'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 81'

    "Андижон"да ўзгариш: Фарход Сохибжонов ўрнига Дониёр Исмаилов майдонга туширилди.

  • 79'

    Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнига Марат Бикмаев ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Санжар Қодирқулов огоҳлантирилди.

  • 77'

    "Андижон" жарима зарбасига эга бўлди.

  • 75'

    "Андижон" аъзоси майдонда тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 75'

    Анчагина жиддий вазият юзага келди, дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланишмоқчи бўлди, бироқ ноаниқ уриниш.

  • 74'

    "Андижон"да ўзгариш: Суннатуллох Хамиджонов ўрнига Абдувоҳид Гуламов майдонга тушди.

  • 73'

    "Локомотив" аъзосининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 71'

    Азизбек Амановнинг дарвозамиз томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 69'

    Боакьега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 68'

    Иззатиллонинг ажойиб узутмасидан сўнг "Андижон"да яхши имконият юзага келган эди. Бироқ Боакье ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 67'

    "Андижон" посбони кўп вазиятларда жамоасига фойда келтирмоқда.

  • 65'

    Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг бош билан берган зарбасини Зиявутдинов эгаллаб олди ва голдан қутқарди.

  • 64'

    Боакйега нисбатан фол ишлатилди.

  • 64'

    Устунлик "Локо"да.

  • 61'

    "Локомотив" шошяпти. Ўйин темпини кўтаришга ҳаракат қилишмоқда.

  • 60'

    Олисдан берилган кутилмаган зарбани "Андижон" посбони қайтарди.

  • 58'

    "Локо"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Жалолиддин Жумабоев ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Зарба тўппа-тўғри Илёсовнинг қўлига бориб тушди. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 56'

    "Андижон"да стандарт вазият

  • 55'

    Фарход Сохибжонов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Хакам қоида бузилмади деб топди.

  • 54'

    "Локомотив"  футболчиси Дилшоджон Комилов огоҳлантирилди.

  • 54'

    "Андижон"да илк ўзгариш: Камрон Сайдазимов ўрнига Иззатилло Абдулхақов майдонга тушди.

  • 53'

    Абдуманнопов рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди. Сариқ карточка.

  • 52'

    Тўп жонли девордаги футболчиларга тегиб қайтди.

  • 51'

    Рақиблар жарима майдончаси чап бурчагидан жарима зарбасини амалга оширади. "Андижон" ҳимояланмоқда.

  • 50'

    Пламен Димов рақибини очиқчасига чалиб йиқитгани боис огоҳлантирилди.

  • 48'

    Жасур Жалолиддиновнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб йўналишини ўзгартирди.  Қайтган тўпга Абдуманноповдан олдин рақиб посбони етиб борди.

  • 47'

    "Андижон" иккинчи бўлимни хужумкор тарзда бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+2'

    Абдуғани Камоловнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини  Дониёр Абдуманнопов эгаллаб олиб зарба йўллади.  Тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 45+1'

    Ўткир бурчакдан "Андижон" аъзоси зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ унга куч етишмади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 44'

    "Андижон" дарвозабонидан ажойиб сейв! Абдуллаевнинг юқори ўнг бурчакка берган зарбаси қайтарилди.

  • 43'

    Чап қанотдан тўп жарима майдончаси ичидаги Боакйэга етказиб берилди, унинг бош билан берилган зарбаси анча баландлаб кетди.

  • 41'

    Абдуманноповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 40'

    "Андижон" ўта хавфли ҳужум уюштирди, Жалолиддиновнинг узатмаси вазиятни кескинлаштирди, бироқ сўнгги сонияда дарвозабон тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 38'

    Темурхўжа офсайдда қолиб кетди.

  • 38'

    Устунлик ҳали ҳам "Локо"да.

  • 37'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирмоқда! 1:1! Ахийри ҳужумлар ўз самарасини берди!

  • 36'

    Ўйин бироз тезлашди. "Андижон"нинг ҳужуми ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли қарши ҳужуимга айланиб кетди.

  • 35'

    Ўйин давом этади. Ҳакам шунчаки оғзаки тушунтириш бериб кетди.

  • 34'

    Майдонда футболчилар тортишиб кетишди, кўпчилик бир жойга йиғилиб урушиб кетишди. Бош ҳакам уларни ажратишга ҳаракат қилмоқда.

  • 33'

    "Андижон" аъзолари эркин ва қисқа узатмалар билан ўйин ташкил этишмоқда.

  • 32'

    Мартин Боаке қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Махарадзе қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 31'

    Бурчак тўпидан сўнг жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, тўп футболчининг қўлига тегди, ҳакам эса ўйинни давом эттиришга рухсат берди. У ҳақ!

  • 30'

    "Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 28'

    Тўп назорати меҳмонларда юқори. Дастлабки дақиқалардаги фаолликдан самара чиқара олган водийликлар энди ҳимояга эътибор қаратяпти.

  • 27'

    Бугун Абдуманнопов ва Боаке ажойиб тандем ҳосил қилмоқда.

  • 25'

    Қанотлардан ёриб киролмаган "Локомотив" марказдан ёриб киришга ҳаракат қилмоқда."Андижон" ҳимояси эса бехато ҳаракат қилмоқда.

  • 24'

    Мартин Боаке боши билан тўпни Абдуманноповга узатиб бирга-бир вазиятга чиқариб юборган эди.  Афсуски ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 23'

    "Локомотив" тўп билан яхши муомала қилмоқда.

  • 22'

    Камрон Сайдазимовнинг жарима майдонча ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 20'

    Ўйин давом этади!

  • 19'

    Майдонда "Андижон" аъзосига нисбатан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 19'

    Комбинация яхши ўйланган эди, бироқ ҳимоячилар буни ўқий олди.

  • 18'

    Сиандар вазият темирйўлчиларда. Кузатамиз.

  • 17'

    "Андижон" футболчиси жарима майдончаси чизиғи устида йиқитилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди.

  • 16'

    Бурчакдан тўпни "Локомотив" ўйинга киритиб берди, Махарадзе иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ютиб чиқа олмади.

  • 15'

    "Локомотив"нинг илк жиддий ҳужуми: жарима майдони ичидан йўлланган зарюа дарвозабонга қийинчилик туғдирмади.

  • 14'

    Жасур Жалолиддиновнинг жарима майдонча ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 14'

    Майдон марказида "Локомотив" аъзоси хавфли ўйнади.

  • 13'

    Яхши ҳужум ташкиллаштирилаётган эди, бироқ тошкентликлар бу сафар оддий хатоларга йўл қўймаяпти.

  • 11'

    Голдан сўнг "Локомотив" фаоллашди. Энди улар фаоллашишга мажбур.

  • 10'

    ГООООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди!

    Рақибнинг хатосидан кейин қарши ҳужумга ўтиб кетган Абдуманноповнинг узатмасидан кейин Боакье дарвозани ишғол этди.

  • 7'

    Тўп назорати мезбонларда. Ҳозирча, "Локо" ҳимояланмоқда.

  • 5'

    Сидиқовнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари анча ҳаракатчан ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
17/05/2021 19:04
"Andijon"ni ko'pi bilan bitta gol urishini va yutkazishini taxmin qilgandim o'zi.