"Андижон" - "Қўқон-1912": Матнли трансляция
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви старт олди. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+6'
Учрашув якунланди! "Водий дербиси" қўқонликлар фойдасига ҳал бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+4'
"Андижон" бурчак тўпи ишлаб олди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 90+2'
Қўқонликлар дарвозабони алмаштирилди. Ўйинни захирадан тушган дарвозабон якунлаб қўяди.
- 90+'
Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди. Дарвозабоннинг боши ёрилган. У алмаштирилади.
- 89'
"Қўқон-1912" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 88'
Ухх! Қандай сейв! Пенальти қайтарилди!
- 87'
Мартин Боакенинг кучли зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчиси қўлига тегди. Жалолиддинов уни ижро этади.
- 86'
Пеналтииииииииии!
- 83'
Жасур Жалолиддинов қулай вазият пойлаб зарба йўллади. Дарвозабон эгаллаб олди.
- 81'
Пламен Димовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 77'
Хавфли хужум "Андижон" вакиллари томонидан.
- 77'
Камрон Сайдазимов ўрнига Фарход Сохибжонов , Мардон Абдуллаев ўрнига Суннатиллох Хамиджонов майдонга тушди.
- 75'
ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйинда бурилиш! Мартин Боакйе жамоасига фойда келтирди. Ҳисоб 1-2! Сўнгги дақиқалар ёнади энди.
- 72'
Абдувохид Гуламов огоҳлантирилди.
- 70'
Бурчакдан тўп ўйинга киритилди, ҳозирча позицион ҳужум давом этмоқда.
- 69'
Иззатилло Абдулхақовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 66'
Дониёр Абдуманнопов рақибнинг бир қанча футболчисини ортда қолдириб жарима майдонча ичига кириб борди ва зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ.
- 63'
Дониёр Исмаиловнинг ўрнига Иззатилло Абдулхақов майдонга тушди.
- 62'
Қўқонликлар вакиллари майдондан чиқиб кетмай ўйинни чўзишмоқда.
- 61'
Дониёр Абдуманноповнинг чап бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
- 60'
Қўқонликлар посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 59'
Мартин Боаке хисобни қисқартириши мумкин эди. Рақиб химоячилари тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишди.
- 57'
"Андижон"да ўзгариш: Мухаммад Исаев ўрнига Бахтиёр Қосимов майдонга тушди.
- 56'
Ўйин темпи юқори. Ўзгаришлар ҳозирланмоқда.
- 53'
Ҳасанов рақиб аъзосини йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 51'
Бурчакдан тўпни меҳмонлар ўйинга киритиб беради.
- 49'
Қанотдан узатилган тўп ноаниқ. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин андижонликлардан.
- 48'
"Қўқон" ишончли ҳаракат қилишда давом этмоқда.
- 46'
Иккинчи бўлим якунланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 45+1'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Қўқон-1912" ҳисобни йириклаштирди. Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатоларидан унумли фойдаланган Мўминжон Мелиев ҳисобни йириклаштирди. 0-2!
- 45+'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 42'
Сўнгги дақиқаларда "Андижон" футболчилари анчайин фаол. Бироқ зарбалар мукаммал чиқмаяпти.
- 39'
Саидазимовнинг ҳаракатларини шериги тушунмади, рақиб энди қарши ҳужумда. Темп йўқолди, позицион ҳужум кўрамиз.
- 38'
Позицион ҳужум давом этмоқда. "Қўқон-1912"нинг ўнг қаноти фаол.
- 37'
Кичик устунлик "Қўқон-1912"да. Ҳозирча тўп назоратида фақат устунлик.
- 35'
Сардор Азимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 33'
Бурчак тўпидан сўнг хавфли ҳужум юзага келди, бу сафар ҳимоячи дарвозага кириб кетятган тўпни тўсиб қолди! Сейв албатта!
- 32'
Чап қанотдан узатилган тўпга марказий ҳужумчи эга чиқа олмади. Бурчак тўпи.
- 30'
Ҳолмуҳаммедов бурчакдан тўпни узатиб берди, бироқ узатма анча кучлилик қилди.
- 27'
Бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди, бироқ хавфли ҳужум юзага келмади.
- 26'
"Андижон" дарвозабони кутилмаганда олдинга чиқиб, тўпни узоқлаштирди, бироқ рақиб бирозгина тезроқ ҳаракат қилганда гол урилиши мумкин эди!
- 24'
Яна бир бор жаримадан тўп узатилди, бироқ бу чафар қўқонликларни жонли девор сақлаб қолди.
- 22'
Жарима зарбаси узатмага айланди, сўнгги, узоқ бурчакка йўлланган зарбани дарвозабон бартараф этди.
- 21'
"Андижон" аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 25 метрлар масофадан жарима зарбаси берилади. 2 кишилик жонли девор ўрнатилди.
- 19'
Бурчак тўпи. "Андижон" фойдасига.
- 17'
Дарвозабон бу вазиятда қаҳрамонлик кўрсатди. Ҳисоб йириклашиши мумкин.
- 15'
"Қўқон-1912" бурчак тўпи ишлаб олди. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.
- 13'
Ўйинда тўхталиш. "Қўқон-1912" аъзосига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 11'
Ўйин тенгма-тенг курашларга бой ўтмоқда. Ҳозирча тўп майдон марказида туриб қолгани йўқ.
- 8'
Андижонликлар 3 киши бўлиб қўқонликлар жарима майдонига ёриб киришди, кучли прессингда амалга оширилган ҳужум ижронинги ноаниқлиги боис ўхшамади.
- 6'
"Андижон"нинг ўнг қанотдан амалга оширган ҳужуми ўхшамади. Кузатамиз.
- 3'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Меҳмонлар ҳисобни очмоқда! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан узатилган тўпни боши билан даврозага жойлаб қўйди! 0-1!
- 2'
Илк дақиқаларни қўқонликлар ҳужум билан бошлади.
- 1'
Учрашув бошланди!
Фикрлар