"Андижон" - "Қўқон-1912" учрашувидан олдинги статистика кимнинг фойдасига ишламоқда? Охирги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?

Бугун Суперлига 7-тур доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Қўқон-1912” баҳси Андижон шаҳридаги “Бобур Арена” стадионида бўлиб ўтади. Қўқонликлар матбуот хизмати “водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Устунлик ким томонда?

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 26 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 10 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 9 баҳсда андижонликларнинг қўли баланд келган. Тўплар фарқи: 43-38 "бургутлар" фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 37 очкони қўлга киритган. “Андижон”нинг бу борадаги кўрсаткичи – 34 очкога тенг.

Ушбу жамоалар иштирокидаги сўнгги олтита учрашувда қайд этилган натижалар:

29.11.2019. Андижон - Қўқон-1912 - 0:1
24.08. 2020 Қўқон-1912 – Андижон – 2:1
27.11.2019. Андижон - Қўқон-1912 - 1:1
31.03.2019. Қўқон-1912 – Андижон - 0:0
13.08.2016. Андижон - Қўқон-1912 - 0:2
02.04.2016. Қўқон-1912 - Андижон - 1:0

Суперлига. 7-тур

5 май, чоршанба

АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Даврон Акмалов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Владимир Назаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!