"Андижон" - "Сўғдиёна" ўйинини Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев шарҳлайди
Хабарингиз бор, бугун Суперлигада 6-тур учрашувларига старт берилади. “Андижон” “Бобур арена”да Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Табиийки, Андижонда яна катта футбол байрами.
Бугунги беллашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Шунингдек, ўйинга қизиқиш жуда катта ва унинг ҳарорати ҳам ниҳоятда баланд.
“Андижон” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур қарама-қаршиликни бевосита стадиондан таниқли шарҳловчилар – Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев тандеми биргаликда “Бобур арена”дан шарҳлаб борадилар.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашуви бугун соат 18:30 да бошланади.
Фикрлар